Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тарихида илк бор Халқаро юридик форум ўтказилмоқда

Ўзбекистон тарихида илк бор Халқаро юридик форум ўтказилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурига мувофиқ, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта Халқаро юридик форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий суд ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

Яқин кунларда Форумнинг расмий веб-сайти ишга тушади ва унда Форум билан боғлиқ барча маълумотлар жойлаштирилади. Шунингдек, Форумда иштирок этишни ҳоҳловчилар шу веб-сайт орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг