Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Сурияга 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Сурияга 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Xabar.uz’га маълум қилинишича, қарийб 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.

Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга Фавқулодда вазиятлар, Транспорт вазирликларининг масъул ходимлари етказиб беришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг