Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Россияга санкцияларни четлаб ўтиш учун ёрдам бермайди

Ўзбекистон Россияга санкцияларни четлаб ўтиш учун ёрдам бермайди

Кеча, 27 апрель куни Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус элчиси Дэвид О’Салливан Тошкентга келиб, президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида, элчи Ўзбекистондан Россияга санкцияларни четлаб ўтиш учун ёрдам бермаслик кафолатини олган.

«Биз Ўзбекистоннинг бетараф қолиш истагини ҳурмат қиламиз. Шунга қарамай, биз катта иштиёқ ва миннатдорчилик билан Ўзбекистон ўз ҳудудидан жорий этилган санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга қарши эканлигига кафолат олдик», – дейди Дэвид О’Салливан.

О’Салливаннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукуматига Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган товарлар рўйхатини топширган. Бунга блок диаграммалар, микрочиплар ва оптик ускуналар киради. Санкциялар бўйича махсус элчи бунга алоҳида эътибор қаратишни сўраган. Сабаби, охирги вақтларда Ўзбекистон орқали бундай маҳсулотлар экспорти сезиларли даражада ошган.

Шунингдек, О’Салливан ўзбек компаниялари санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берса, уларга нисбатан чеклов чоралари кўрилишини маълум қилган.

«Агар санкциялар рўйхатидаги маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса ва Россияга етказилса, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Агар улар учинчи давлатлардан экспорт қилинса ва яна Россияга реэкспорт қилинса, бу борада ҳам муаммо йўқ», — деган у.

О’Салливан Тошкент билан олиб борилаётган ишлар натижасида тез орада Брюсселда Европа Иттифоқи рўйхатидаги товарларнинг экспорти бўйича статистик маълумотларнинг камайишига умид билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг