Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Россиядан ўзбек муҳожирлари учун боғча ва мактаблар очишни сўрамоқда

Ўзбекистон Россиядан ўзбек муҳожирлари учун боғча ва мактаблар очишни сўрамоқда

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда Россия ҳукуматидан ўзбек диаспораси ҳисобидан мамлакатда меҳнат муҳожирларининг фарзандлари учун хусусий боғча ва мактаблар очишда ёрдам сўради.

«Сиздан Россия қонунчилигига мос келадиган ўқув дастурлари бўйича (ўзбек) ватандошлар ҳисобидан мактабгача таълим муассасалари ва хусусий мактаблар очиш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз», – дейди Қуранбоев.

Унинг сўзларига кўра, бу Россияда ишлаб юрган ва қарамоғида фарзандлари бўлган ўзбекистонлик ишчилар уларни боғча ва мактабларга жойлаштиришда муайян қийинчиликларга дуч келаётгани билан боғлиқ.

Давлат Думасидаги йиғилишда Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Россияга келаётган Ўзбекистон ёш фуқаролари учун миграция тартиб-таомилларини соддалаштириш масаласини ҳам қонунчилик даражасида кўриб чиқишни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг