Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Қозоғистон: Ҳар икки давлат учун манфаатли мулоқот ташкил этилди

Ўзбекистон — Қозоғистон: Ҳар икки давлат учун манфаатли мулоқот ташкил этилди

Фото: «e-gov.uz»

Куни кеча Тошкент шаҳридаги Aмити университетида «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» раҳбарияти Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигининг биринчи вице-президенти Ануар Ахметжанов бошчилигидаги делегация билан учрашиб, бугунги кундаги муҳим масалаларни муҳокама этишди.

Самимий руҳда бошланган мулоқотда «Электрон ҳукумат» вакиллари меҳмонларни «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар, жумладан, электрон ҳукумат лойиҳалари билан таништирдилар. Шунингдек, улар аниқ тасаввурга эга бўлишлари учун айни вазиятдаги жараёнлар тўлиқ тушунтирилди.   

Ўз навбатида Қозоғистон делегацияси ҳам электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича тажрибалари билан қисқача ўртоқлашдилар.

Қайд этилишича, кўп йиллик ва бу соҳадаги кенг кўламли ишлари туфайли қўшни Қозоғистон давлати ҳозирги кунда БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида дунёда 29-ўринни эгаллаб турибди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва республиканинг Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигининг қуйи ташкилотлари ўртасида рақамлаштириш ҳамда электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Қозоғистоннинг «Зерде» Миллий инфокоммуникация холдинг акциядорлик компанияси ва «Миллий ахборот технологиялари» ОAЖ билан. Томонлар ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли шаклларини кўриб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирдилар.

Ҳар икки давлат учун манфаатли кечган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкентдаги Aмити университети вакиллари ҳам иштирок этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг