Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди

Юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бугун Тошкент давлат аграр университетида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, ердан мўл ҳосил етиштириш – бу чинакам жасорат ва матонат намунаси экани қайд этилган.

Халқимиз миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, тажрибали чорвадор ва пиллакорлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимларининг  шарафли ва олижаноб меҳнатини юксак қадрлаши таъкидланган.

Президентимиз аграр тармоқдаги ислоҳотлар «Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида изчил давом эттирилишини таъкидлаб, соҳа ходимларига мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлидаги эзгу фаолиятида улкан ютуқлар тилади, дейди давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг