Ўзбекистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатади
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик ҳамкасби Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мулоқот давомида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Жумладан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2 феврал куни тунда Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида портлаш юз берди. Оқибатда беш киши жароҳатланди, шаҳар аҳолисининг бир қисми иссиқ сув ва иситиш тизимисиз қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter