Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 3 та назорат пункти қайта очилади
Ижтимоий тармоқларда қирғиз сегментида ўзбек томони Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, видео Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти чегарасида суратга олинган.
Айтилишича, бу чегара назорат ўтказиш пунктларининг барчаси яқин орада очилади. Қирғизистон томони ҳам бу пунктлар орқали фуқароларнинг ўтиб-қайтишини қайта бошлашга тўлиқ тайёр.
Икки давлат расмийлари ўртасида қўшимча назорат-ўтказиш пунктларини очиш ҳақидаги келишув сўнгги бир неча йил ичида муҳокама қилинган. Назорат-ўтказиш пунктларини очишдан мақсад транспорт юк оқимларининг транзитини туширишдир.
Маълумот учун, Мазкур чегара назорат ўтказиш пункти 2010 йилда Ўзбекистон томонидан биртомонлама беркитилган эди. Ўшанда Ўш вилоятига ўтувчи "Қорасув" ва "Қорабағиш"ўтказиш пунктлари беркитилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter