Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов оламдан ўтди
![Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов оламдан ўтди](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/720_460_95_4080687468.jpg)
Муса Ерниязов.
Бугун Нукусда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Муса Ерниязовда коронавирус инфекцияси тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанаётгани хабар қилинганди.
Муса Ерниязов 1947 йил 20 декабрда Кегейли туманида туғилган. У 2002 йилдан бери Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида ишлаб келаётганди. У 2019 йили «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter