Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига раддия

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига раддия

Фото: «Protoday.uz»

Жорий йилнинг 12 март куни «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматининг «Бокс нега пайсалга солинмоқда? Андижонда яна бир «ҳангома» номли мақоласи эълон қилинган эди.

Таҳририятимизга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ушбу ташкилотга раддия келди. Қуйида уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 205-сонли қарорига асосан ўтказилиши режалаштирилган «Профессионал бокс кечаси» иккинчи даражали оммавий тадбир ҳисобланади.

Қоидага кўра, бу каби тадбирни ўтказиш учун ташкилотчилар томонидан 30 кун олдиндан берилган ариза асосида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан рухсатнома берилади. Ушбу рухсатнома олингандан сўнг, тегишли дастур асосида оммавий тадбирнинг ўтказилиши ташкиллаштирилади.

Аниқланишича, 2018 йил давомида Андижон вилояти ва Асака тумани ҳокимликларига «Профессионал бокс кечаси» тадбирини ўтказиш бўйича белгиланган тартибдаги аризалар келиб тушмаган. Шунингдек, Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига юқори турувчи ташкилотлар ҳисобланган —
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан бу каби тадбирни ташкиллаштириш юзасидан буйруқ ёки топшириқлар берилмаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вилоят ҳудудида ўтказиладиган барча турдаги спорт тадбирларини оммалаштириш чораларини кўради ва амалий ёрдам бериб келмоқда».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг