Ўзбекистон президенти Нарендра Модини қабул қилмоқда
ШҲТ саммити доирасидаги яна бир муҳим учрашув — президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини қабул қилмоқда.
Икки томонлама кун тартибидаги энг долзарб — ўзаро савдони ошириш, фармацевтика, тиббиёт, терини қайта ишлаш, IT, тўқимачалик соҳаларида бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, Чобаҳор порти инфратузилмасидан фойдаланиш, Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter