Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Озарбайжон орқали Исроилга буғдой экспорт қилади

Ўзбекистон Озарбайжон орқали Исроилга буғдой экспорт қилади

Исроил Озарбайжон ва Ўзбекистон билан буғдой етказиб бериш бўйича ўзига хос минтақавий иттифоқ тузиш учун ғалла шартномасини имзолади. Бу ҳақда Report ахборот нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, келишув глобал озиқ-овқат инқирози ва Украинада давом этаётган уруш фонида Исроилнинг буғдойга бўлган барча эҳтиёжларини кафолатлайди. Келишув «узоқ муддатли» бўлиб, Исроилнинг буғдой манбаларини диверсификация қилиш истаги туфайли ишлаб чиқилган.

Исроил аҳолиси истеъмол қиладиган буғдойининг 90 фоиздан ортиғи хориждан импорт қилинади. Украинадаги уруш ва ундан олдин содир бўлган COVID пандемиясининг иқтисодий оқибатлари мамлакатга товар импортини анча қийинлаштирган, бу эса нархларнинг кескин ошишига олиб келган.

Келишувнинг иккинчи ва учинчи томон учун манфаатли қисми ўлароқ, Озарбайжон ва Ўзбекистон буғдой эвазига Исроилдан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор технологияларни қабул қилиб олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг