Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ Гонконгни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ОТЖ Гонконгни йирик ҳисобда мағлуб этди

Фото: «Ufa.uz»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари нимчорак финалида Гонконгга қарши майдонга тушди.

Учрашув вакилларимизнинг устунлиги остида ўтди.

Даcтлаб, 27-дақиқада Икром Алибоев узоқдан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирига яқин Гонконг терма жамоаси аъзоси Акром Комиловга нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка билан жазоланди.

Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган футболчиларимиз рақиб дарвозасини яна икки бор ишғол қилишди. 60-дақиқада Жавоҳир Сидиқов, 65-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев Гонконг дарвозасига гол киритишди. Ҳар иккала голга Достон Ҳамдамов ассистентлик қилди.

Энди Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Эрон — Жанубий Корея ғолибига қарши майдонга тушади.

Осиё ўйинлари, 1/8 финал

Ўзбекистон ОТЖ — Гонконг ОТЖ 2:0

Гол: Икром Алибоев (27), Жавоҳир Сидиқов (60), Забиҳулло Ўринбоев (65)

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббос Отахонов, Жалолиддин Машарипов (Бобур Абдухолиқов, 70), Одилжон Хамробеков, Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 80), Жавоҳир Сиддиқов (Дониёр Нарзуллаев, 71), Икромжон Алибоев, Достонбек Ҳамдамов, Достонбек Турсунов.

Гонконг ОТЖ: Хо Чун Юен, Ванг Кит Цуи, Хок Минг Лау, Лиллей Нуньез, Чун Лок Тан, Реми Дужардин, Ваи Кенг Чунг, Ка Ваи Лам, Чун Минг Ву, Пуи Хонг Ю, Таррес Парамо

Четлатиш: Пуи Хонг Ю (43)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг