Ўзбекистонда ўн ойда қарийб 120 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонда 119,6 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу ҳақда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларида айтилади.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,2 фоизга ошган.
2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 53 050 тага етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter