Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон муфтийсига савол йўллаш мумкин бўлди

Ўзбекистон муфтийсига савол йўллаш мумкин бўлди

Ўзбекистон муфтийси билан савол-жавоб қилиш учун телеграмда бот очилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Фатво маркази директори, муфтий Нуриддин Холиқназаровга тўғридан тўғри савол йўллаш орқали жавоб олишни ташкил этиш мақсадида телеграмда савол-жавоб боти фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда фуқаролар ўзларини қизиқтирган диний масалалардаги савол, таклиф ва мулоҳазаларини телеграмдаги @muftiy_savol_javob_bot ботга юбориши мумкин. 

Жавоблар @Muftiy_Nuriddin_domla Telegram-каналида эълон қилинади ва айрим хос масалалар мурожаатчининг ўзига тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг