Ўзбекистон мудофаа вазирлигига Ми-35М вертолётлари етказилди
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ихтиёрига тўртта Ми-35М вертолёти етказиб берилди. Айни вақтда вертолётлар Тошкент халқаро аэропортида бўлиб турибди. Хабар қилинишича, Россия томони умумий ҳисобда 12 та жанговар-транспорт вертолётлари етказиши лозим.
Ми-35М вертолётлари душманнинг зирхли техникасини йўқ қилиш ва қуруқликдаги қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлаш хусусиятига эга. У замонавий қурол-яроққа эга бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида уча олади.
Ми-35М одамларни ташиш учун ҳам мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter