Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига янги раис тайинланди
Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раиси этиб тайинланди.
У 2023 йил 14 февралдан буён Бош вазир котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдурашид Жўрабоев меҳнат фаолияти давомида Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.
А.Жўрабоев ушбу лавозимда 2017 йилдан буён МТРКга раҳбарлик қилиб келаётган Алишер Ходжаевнинг ўрнини эгаллаган.
Ҳозирча А.Ходжаевнинг нима сабабдан ишдан олингани ҳақида расмий маълумот берилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter