Ўзбекистон Миллий банки «TalabaExpo-2025» касб ярмаркасида иштирок этишга таклиф этади

21-23 май кунлари Тошкентдаги «Заковат Арена»да йирик касб ярмаркаси бўлиб ўтади.
«TalabaExpo-2025» — бу Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, NBU, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати иштирокида ташкил этилган кенг қамровли ташаббус бўлиб, у олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик иш берувчилар билан ёш мутахассислар ўртасида самарали мулоқот майдонини яратишга қаратилган.
«TalabaExpo-2025»да сизни қуйдагилар кутмоқда:
▫️ Бўш иш ўринлари ва стажировкалар;
▫️ Бизнес ғояларга имтиёзли кредитлар тақдим этилади;
▫️ HR билан бевосита суҳбат
▫️ Банк соҳасидаги имкониятлар ҳақида маълумотлар;
▫️ Маслаҳатлар ва очиқ мулоқотлар.
Алоқа маркази:
📞 1344
☎️ (78) 148-00-10
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter