Ўзбекистон-Ироқ ўйинида нохуш ҳолатлар кузатилди
11 июн куни бўлиб ўтган U-23 Осиё Кубоги—2022 мусобақасининг 1/4 финали доирасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ билан баҳси натижаси сизга маълум.
Натижа бизни қанчалик қувонтирмасин, учрашувда бир қанча нохушликлар кузатилди.
Жумладан, термамиз дарвозабони қизил карточка олиб чиқиб кетиб, Ироқ пеналтидан гол урган вақтда айрим мухлислар стадионда тош ва цемент бўлакларини улоқтирган.
Отилган тошлар (ёки цемент бўлаклари) натижасида фотомухбир салкам ҳушини йўқотган, хорижлик операторнинг эса боши ёрилган.
Ўйиндан кейин Ироқ мураббийи ҳам бу ҳолатга кескин эътироз билдирган.
ОФК ҳозирча ушбу ҳодисалар юзасидан расмий қарор қабул қилганича йўқ, аммо вазиятни ўрганаётгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter