«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз муносабати билан 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Наврўз байрами муносабати билан 2019 йилнинг 21—24 март кунлари мамлакат ичидаги рейслар йўловчиларга чегирмалар тақдим этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, индивидуал (ёлғиз) йўловчилар учун 30 фоиз, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан кўп киши), ўқувчилар, талабалар, махсус ўқув курслари тингловчилари учун 40 фоиз, оилалар (2 ва ундан кўп киши), иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭС авариясини бартараф этишда қатнашганлар учун 50 фоиз чегирмалар тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter