Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «Ҳарбий-тиббий эстафета» халқаро мусобақасида ғолиб чиқди. Жамоага «Gentra» берилади

Ўзбекистон «Ҳарбий-тиббий эстафета»  халқаро мусобақасида ғолиб чиқди. Жамоага «Gentra» берилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 4—15 август кунлари Ўзбекистонда биринчи бор Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.

Бу йилги мусобақада Ангола, Арманистон, Озарбайжон, Зимбабве, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Тожикистон, Мьянма, Вьетнам ва Ўзбекистон давлатлари иштирок этди.

Бешинчи бор ўтказилаётган Халқаро армия ўйинлари бу йил рекорд даражадаги иштирокчилар сони – 36 давлатнинг 217 та жамоасидан 5 мингдан зиёд ҳарбий мутахассислари қатнашмоқда.

«Фориш» полигони мезбонлик қилган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг финал босқичида «Халқаро танлов ғолиби» номинацияси бўйича умумжамоа ҳисобида ўринлар қўйидагича тақсимланди:

1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси (5979 балл).

2-ўрин – Қозоғистон Республикаси (5116 балл).

3-ўрин – Россия Федерацияси (4992 балл).

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиби «Gentra» автомобили билан тақдирланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг