Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда

Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда

2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган. Жорий йил бошидан буён эса 172,8 минг кишига кўпайган.

Бу Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига, ҳар бир кунида эса ўртача 1,9 минг кишига кўпайяпти, деганидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг