Ўзбекистон ҳам эпидемиологик чекловни бекор қилди
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йил 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.
«Шу боис хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган Махсус комиссиянинг баёнлари билан киритилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қоидалар бекор қилинади», дейилади Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳам сайёҳлар учун эпидемиологик вазият билан боғлиқ тақиқларни бекор қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter