Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди
Президент Фармони (ПФ–6185-сон, 10.03.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Ўзбекистон фуқаролиги масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:
- Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган шахс томонидан – доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;
- Ўзбекистондан ташқарида яшовчи шахс томонидан – Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига топширилади.
Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
Илтимоснома 3 иш кунида ўрганиб чиқилади.
Маълумотлар 3 иш кунида «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига киритилиб, материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларига юборилади.
«E-Fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади.
Материаллар ва текширув варақаси асосида 1 ойлик муддатда хулоса тайёрланиб, ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади ҳамда умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборилади.
Низом билан шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тартиблари белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter