Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчихонаси Жанубий кореядагиларни огоҳлантирди

Ўзбекистон элчихонаси Жанубий кореядагиларни огоҳлантирди

Хабарингиз бор 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Шу муносабат билан мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

"Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз", дейилади хабарда.

Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралади:

+82 10 3213 4505

+82 10 2909 4334

Эслатиб ўтамиз, 3 декабр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилди. 

Мамлакатда сиёсий партиялар, парламент фаолияти тўхтатилди. Парламент ҳарбий ҳолатни тўхтатишга овоз берди. 

Сеул кўчаларида ҳарбий техникалар ҳаракатланмоқда, дейилади ОАВ хабарида. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг