Ўзбекистон элчиси президент Зеленскийга ишонч ёрлиғини топширди
![Ўзбекистон элчиси президент Зеленскийга ишонч ёрлиғини топширди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1867687903.png)
Ўзбекистоннинг Украинага янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов 11 декабрь куни Мариинский саройида Украина Президенти Владимир Зеленскийга ишонч ёрлиғи топширди.
Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, маросим ишонч ёрлиқларини топшириш ва Украина Президентининг нутқи билан чегараланди.
Владимир Зеленский Ўзбекистон Украинанинг Марказий Осиёдаги муҳим шериги экани, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишга интилаётганини таъкидлади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter