Тошкентдаги музейда экспонатни сохтасига алмаштирган шахс 9 йилга қамалди
Ўзбекистон давлат санъат музейида XIX-XX асрларга тегишли сўзана сохтасига алмаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Xabar.uz'га маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 2014 йил Маданият вазирлиги томонидан инвентаризация ўтказиш жараёнида сўзана санъат асари аслига мос келмаслиги аниқланган.
Тузилган далолатнома асосида Ўзбекистон давлат санъат музейининг ўша даврдаги Бош муҳофизи М.Усмонов томонидан тарихий экспонат сохтасига алмаштирилгани аниқланган. Сўзананинг аслига мос келмаслиги тўғрисида 2014 йил 28 май куни 4-сонли далолатнома тузилган.
Бу ишлар юзасидан ваколатли давлат ташкилотлари қарори асосида хукм чиқарилган, Бош муҳофизга 9 йилу 3ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Ҳозирда тарихий экспонатни хориждан қайтариш (рестетуция) чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter