Ўзбекистон бўйлаб яна ҳароратнинг кескин кўтарилиши кутиляпти
Гидрометеорология хизмати яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
3-5 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44° гача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
6-8 июлда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8° га юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво 41-43° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter