Ўзбекистон бизнесни рўйхатдан ўтказиш рейтингида кескин юқорилади
Тошкент вилоятида Татаристон Республикасининг кучли индустриал саноати делегацияси иштирокида икки томонлама бизнес форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Татаристон Республикаси ҳукумат раҳбарлари, вазирлик идоралари ўринбосарлари ва МДҲда юқори ўринларда турувчи Татаристон Республикасининг 20 нафар илғор тадбиркорлари, Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Ўртачирчиқ туман Давлат хизматлари маркази раҳбари иштирок этди.
Бизнесни руйхатдан ўтказиш-«Doing business-2018» глобал рейтингидаги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 24-ўриндан11-ўринга кўтарилгани, форум иштирокчилари томонидан алоҳида қайд этилди.
Форум давомида делегатлар вилоят Давлат хизматлари фаолиятига оид тақдимот материаллари, кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан танишиб, ўз ижобий фикрларини билдиришди.
Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларига, хусусан инвесторлар учун давлат хизматлари кўрсатиш борасида яратилган қулайликлар, имтиёз ва имкониятлар, шулар жумласидан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter