Ўзбекистон армияси халқаро «РЕМБАТ» кўрик-танловида қатнашади
Ўзбекистон армиясининг ривожланиб бораётгани халқаро армия ўйинларида қўлга киритаётган ютуқларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Халқаро армия ўйинларига киритилган «РЕМБАТ» – «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация баталъони» кўрик-танловига Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Мусобақа шу йилнинг 3-17 август кунлари Россия Федерациясининг Омск шаҳрида бўлиб ўтади. Эътиборли жиҳати шундаки, «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация баталъони» кўрик-танлови ташкил топганига 3 йил бўлган бўлса, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур баҳсда иштирок этишга илк бор киришмоқда.
Ҳозирда Чирчиқ полигонида капитан Ҳусан Муҳаммадиев бошчилигидаги жамоа уч босқичли машғулотларни бажаришга киришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter