Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон АҚШга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон АҚШга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэллнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"Америка Қўшма Штатларининг йирик давлат арбобларидан бири Колин Лютер Пауэллнинг 84 ёшида вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

К.Пауэлл турли йилларда Америка ҳукуматида нуфузли лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Қўшма Штатлари Давлат котиби сифатида ишлаган.

К.Пауэлл Ўзбекистон-Америка алоқаларининг ўрнатилиши ва тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган. 2002 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Колин Пауэлл Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари ҳақидаги Декларацияни имзолаганлар. Мазкур ҳужжат икки томонлама муносабатлар тарихида муҳим ўрин тутган.

Ушбу жудолик муносабати билан марҳумнинг яқинлари ҳамда оила-аъзоларига чуқур ҳамдарлик ва таъзия изҳор этамиз", дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг