Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо бўйича ташаббусини олқишлайди – ТИВ

Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо бўйича ташаббусини олқишлайди – ТИВ

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бугун, 5 июн кунги брифингда АҚШ президенти Жо Байден эълон қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасига Ўзбекистон ТИВ муносабати ҳақида тўхталди.

«Биз Ғазо секторида тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болалар қурбонлари бўлган тўқнашувларни диққат билан кузатмоқдамиз. Бу ҳолат бизни чуқур хавотирга солмоқда.

Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори.

Шу муносабат билан инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этади. Биз барча мамлакатларнинг ҳаракатларини, жумладан, АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз.

Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз», – дейди Аҳрор Бурҳонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари юзасидан баёнот бериб, «Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда» эканини билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг