Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди

Афғонистоннинг энергия тарқатувчи Da Afghanistan Bereshna Sherkat (DABS) ширкати 15 январ, якшанба куни Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси техник муаммолар туфайли узилганини маълум қилди.

DABS расмийси Сафиуллоҳ Аҳмадзайнинг айтишича, Ислом Амирлиги расмийлари Ўзбекистон расмийлари билан мамлакатга электр таъминотини қайта улаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Аҳмадзайнинг маълум қилишича, икки ҳафта олдин Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни узайтирган эди.

Келишувга кўра, Ўзбекистон Афғонистонга қишда 450 мегаватт электр энергияси етказиб бериши керак, бу эса 100 миллион долларга тушади.

Афғонистон расмийсига кўра, мамлакатга электр энергияси қачон қайтадан уланиши аниқ эмас.

«Биз Ўзбекистондан Афғонистонга қачон электр энергиясини улаши ҳақида ижобий жавоб олмадик», – дея қўшимча қилган у.

DABS маълумотларига кўра, Кобул электр энергияси учун импорт узатиш линиялари 2008 йилда қурилган ва 300 мегаватт қувватга эга, айни пайтдаги Кобул эса 700 мегаваттдан ортиқ қувватга муҳтож.

Аҳмадзай Кобулдаги электр қуввати тақчиллигини бартараф этиш мақсадида Тарахил иссиқлик электр станциясини ишга туширилганини маълум қилган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг