Ўзбекистон Афғонистондаги фожиа юзасидан муносабат билдирди
Ўзбекистон томони Афғонистондаги даҳшатли зилзила бўйича расмий муносабат билдирди.
«Aфғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.
Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
Ўзбекистон томони Aфғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир», дейилади ТИВ баёнотида.
Аввалроқ Афғонистон ғарбида кузатилган ер силкинишлари натижасида қурбон бўлганлар сони 2 минг нафарга етгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter