Ўзбекистон Афғонистон орқали денгизга чиқмоқчи
Ўзбекистон Афғонистон орқали автомобиль йўли қуриб, Жанубий Осиё, хусусан, Покистоннинг Карачи бандаргоҳига бормоқчи. У ерда Араб денгизига чиқиш мумкин.
Тошкентдаги «Иннопром» кўргазмасида Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов шу ҳақда гапириб ўтган. Унинг фикрича, Жанубий Осиё орқали бошқа яна кўплаб давлатлар бозорига кириб бориш мумкин.
«Биз ҳозир Жанубий Осиёга тўғридан-тўғри олиб борадиган йўл ҳақида ишлаяпмиз. Масалан, Покистон билан товар айланмамиз сўнгги йилларда икки карра ошди. Маҳсулотлар Афғонистон орқали қуруқ йўл билан олиб келиняпти. Ҳозир афғон юрти орқали Покистонгача икки ярим кунда, Карачигача эса тўрт-тўрт ярим кунда бемалол етиб боришимиз мумкин. Бундай имконият олдин йўқ эди», деган Умурозоқов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter