Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекэнерго» Фарғонада уч йил олдин вафот этган марҳумга 1,3 миллион сўм қарздорлик ёзди

«Ўзбекэнерго» Фарғонада уч йил олдин вафот этган марҳумга 1,3 миллион сўм қарздорлик ёзди

Фото: ЎзА

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига келиб тушган аризага кўра, Фарғона шаҳри Янги аср кўчасидаги хонадонда яшаган, 2015 йилда вафот этган марҳумга 1 297 296 миқдорида электр қарздорлиги борлиги бўйича хат келиб тушган. Ўрганиш давомида хонадон эгасининг вафот этгани, хонадонда шундан буён ҳеч ким яшамагани корхона мутахассисларига тушунтирилиб, асосли ҳужжатлар тақдим қилинган.

Натижада Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 21-моддаси талаблари бўйича, корхона мутахассислари томонидан 30402-0001208-сонли далолатнома хато ёзилган, деб ҳисобланиб, хонадоннинг электр энергияси истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, хонадон ҳисоб варағига далолатнома бўйича киритилган 1 297 296 сўм қарздорлик бекор қилинган. Корхона томонидан қайта ҳисоб-китоблардан сўнг 24.04.2018 йил ҳолатига хонадоннинг 1 292 129, 60 сўм ҳақдорлиги борлиги тўғрисида маълумотнома берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг