«Ўзбек йигити кореялик аёлни қутқариш учун ҳаётини хавф остига қўйди» — Корея нашри
Жанубий Кёнсан вилоятининг Янсан шаҳридаги ресторанлардан бирида содир бўлган ёнғинда 40 ёшли ўзбекистонлик ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 69 ёшли кореялик аёлни қутқарди, дея хабар берди Жанубий Корея нашри.
Ёнғин душанба куни соат 18:44 атрофида Янсаннинг Букбу-донг шаҳридаги кекса эр-хотин томонидан бошқариладиган ресторанда содир бўлган.
Аёлнинг 70 ёшлардаги турмуш ўртоғи ёнғин бошланишидан олдин ресторандан чиқиб кетган ва шиддатли ёнғин туфайли ичкарига кира олмаган. Шу пайт қўшни уйда яшовчи Ўзбекистон фуқароси ёнаётган ресторан ичкарисига кириб, аёлни қутқариб қолган.
Айни пайтда аёл танасининг иккинчи даражали куйиш жароҳати билан касалхонада даволанмоқда, унинг эри ҳам ёнғинда олган жароҳатлари туфайли даволанмоқда. Аёлни қутқарган ўзбекистонлик шиша синишидан енгил тан жароҳати олиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter