«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» таҳрирланиб, қайта нашрдан чиқарилди
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» таҳрирланиб, қайта нашрдан чиқарилди. Бу ҳақда «Uzreport» хабар берди.
Ўзбек тили луғат таркибида юз берган жиддий ўзгаришлар муносабати билан давр талабига жавоб берадиган изоҳли луғат яратиш зарурати келиб чиқди ва академик А.Ҳожиев раҳбарлигида ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг (олдинги Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти) бир гуруҳ луғатшунослари томонидан 2006—2008 йилларда 5 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» яратилган ва нашр этилган эди.
2020 йилда ушбу изоҳли луғат, мутахассислар ва кенг ўқувчилар оммасининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим бошлиғи, ф.ф.н. Абдуваҳоб Мадвалиев таҳрири остида тузатилган ҳолда 3 минг нусхада қайта нашр этилди.
Луғатда ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингга яқин сўз ва сўз бирикмалари, фан, санъат, маданият ва техника соҳаларига оид терминлар, шеваларда қўлланадиган сўзлар, тарихий атамалар жамланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter