Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек стартапи Швейцарияда 1 миллион доллар учун курашади

Ўзбек стартапи Швейцарияда 1 миллион доллар учун курашади

Фото: «seedstars.com»

18 май куни Ўзбекистоннинг энг яхши 11 стартапи орасидан Швейцарияда бўлиб ўтадиган «SeedStars Global Summit»да мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи лойиҳа танлаб олинди.

«SeedStars Tashkent»да финалчилар ўз лойиҳаларини халқаро ҳакамлар эътиборига ҳавола қилишди. Танловда «Express24» егулик етказиб бериш сервиси ғолибликни қўлга киритди. Энди «Express24» стартапи мамлакат ғолиби сифатида Швейцариядаги танловда қатнашади ва 1 миллион АҚШ доллари ютиб олиш имконига эга бўлади.

«SeedStars Tashkent»да иккинчи ўринни «LeBazar» интернет дўкони, учинчи ўринни «BILLZ» лойиҳаси эгаллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг