Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири ёпилади
«Дўстлик» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қирғизистон Республикасининг «Достук» чегара ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли 2022 йилнинг 10 август куни соат 08:00 дан 12:00 га қадар «Дўстлик» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter