Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек-қирғиз чегарасида яна иккита божхона пости очилди

Ўзбек-қирғиз чегарасида яна иккита божхона пости очилди

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади.

«Қорасув» чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, эндиликда пост орқали кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.

Чегара божхона постида йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланишади. Постда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар назарда тутилган.

Постнинг очилиши қўшни давлат фуқаролари учун ҳам бир қатор қулайликларни юзага келтиради.

Жумладан, Қирғизистон Республикасининг  Ўш вилоятидан Жалолобод вилоятига ўтиш учун шу вақтга қадар 120 км масофа босиб ўтилган бўлса, энди ушбу масофа 101 км.га қисқариб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит тарзида атиги 19 км ҳаракатланиш, кифоя.

Қайд этилишича, 2017 йилда иккала давлат ўртасида 2,3 миллион нафар фуқаролар ҳаракатланган бўлса, бу рақам 2023 йилга келиб 16 миллион нафарга етган.

Давлат божхона қўмитаси берган маълумотга кўра, бугун Намангандаги «Учқурғон» чегара божхона пости ҳам фаолиятини қайта тиклайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг