Ўзбек-қирғиз чегарасида Когарт ГЭСи қурилади
Ўзбекистон ва Қирғизистон томонлари чегараолди ҳудудида қуввати 6,7 МВт бўлган Когарт кичик гидроэлектр станциясини қуриш масаласини муҳокама қилишди.
Мазкур муҳокама жорий йилнинг 18 октябр куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бахит Торобоев ўртасидаги видеоконференция тарзидаги учрашувда бўлиб ўтган.
Онлайн учрашувда, шунингдек, , чегараолди ҳудудида Саноат кооперацияси марказини ташкил этиш ва тўқимачилик мажмуасини қуриш ҳақида ҳам гап борган.
Томонлар инвестиция келишувлари тўпламини ишлаб чиқишни имкон қадар тезроқ якунлаш бўйича келишувга эришдилар.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиб, томонлар биргаликда озиқ-овқат ва уруғлик картошка етиштиришни ташкил этиш, чорвачилик комплексларини яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, иссиқхоналар учун ускуналар ва жун маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хомашё етказиб бериш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик соҳасида йўловчи автобуслари ва темир йўл ташишларини қайта тиклаш, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш, шунингдек, «Иркештам - Дароот - Қўрғон - Уч-Қўрғон» автомобил йўлини қуриш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар ушбу йўналишда барча зарур чораларни кўришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашувда алоҳида тартибда Бишкек шаҳрида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 10-йиғилиши ва бизнес-форумни икки мамлакат минтақалари раҳбарлари иштирокида юқори ташкилий даражада ва мазмун жиҳатидан бойитилган тарзда ўтказиш масалаларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масала ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter