Ўзбек фильмлари халқаро фестивалларда эътироф этилди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан суратга олинган «Матонат» ҳужжатли фильми Artemis дистрибюторлари ассоциацияси томонидан Словения давлатида бўлиб ўтган кинофестивалда мукофотланди.
Мазкур фильм Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда суратга олинган. Унда II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимизнинг урушда Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи Розиқа Мергенбаева, режиссёр Шуҳрат Маҳмудов, продюсер Фирдавс Абдухолиқов, операторлар Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев, рассом Бектош Ражабов, композитор Дмитрий Янов-Яновский.
Шунингдек, Кинематография агентлиги ва Россиянинг «Спутник Восток Продакшн» кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган «Солнце на вкус» («Қуёш таъми») фильми «makers & shakers AWARDS 2021» мукофотининг «Локациядан моҳирона фойдаланиш» номинациясида иштирок этади.
«makers & shakers AWARDS 2021» мукофотининг ғолиблари жорий йилнинг 2021 йил 8 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Постановкачи режиссёр Эльдар Салаватов, фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, оператор Баҳодир Юлдашев, рассом Юрий Фоменко, продюсер Александр Кессель, режиссёр Татьяна Суляева.
Кинокартина оилавий фэнтези жанрида суратга олинган «Солнце на вкус» («Қуёш таъми») фильми Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter