Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзавтосаноат» бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

«Ўзавтосаноат» бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Тожиев «Ўзавтосаноат» бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ягона корпоратив маълумот порталида маълумот берилган, деб хабар берди «Spot» нашри.

Сардор Тожиев компания раисининг ривожланиш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлади. Тегишли қарор 3 январ куни компаниянинг ягона акционери — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган. «Ўзавтосаноат» раҳбарига Сардор Тожиев билан меҳнат шартномасини тузиш ва унинг янги лавозимдаги иш ҳақи миқдорини белгилаш топширилган.

Ушбу тайинловга қадар Сардор Тожиев «Ўзавтосаноат»нинг стратегик режалаштириш бўлимини бошқарган. Компания раисининг ривожланиш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимида эса илгари Умиджон Салимов ишлаган. Нашрнинг хабар беришича, у аллақачон компанияни тарк этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг