Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазири СамДТУга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 17 август куни Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазири Темур Мусаев Самарқанд давлат тиббиёт университетига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд давлат университети ректори Жасур Ризаев кутиб олди.
Ташриф давомида меҳмонлар СамДТУнинг янги биноси ҳамда унда яратилган шарт-шароитлар, ўқув ва лаборатория хоналари, уларнинг жиҳозланиши ва дарс машғулотларининг ташкил этилиш тизими билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, меҳмонлар университет тарихи музейига ҳам ташриф буюриб, Самарқанд давлат тиббиёт университети тарихи ҳақида ҳам маълумот олиш имкониятига ега бўлдилар. Шунингдек, СамДТУ ҳамда Озарбайжон тиббиёт олийгоҳлари билан истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Ташриф сўнггида СамДТУ ректори Жасур Ризайев меҳмонларга университет рамзи туширилган эсдалик совғаларини топширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter