Ойда ҳам заводлар қурилади
«NASA» космик агентлиги Ойда ракета заводи қурмоқчи. «Life.ru» хабарида айтилишича, 2019 йили агентлик Ойдаги биринчи заводни қуриш учун юк ва материалларни ташишни бошлайди.
Ердан ташқарида қуриладиган илк заводда бошқа сайёраларга саёҳатларда асқотадиган ракета ёнилғисини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ёнилғи учун керак бўладиган хом ашё — водород ва гелий Ойнинг сиртидан олинади.
Бир сўз билан айтганда, Ойдаги база Қуёш тизими бўйлаб саёҳатларда ёнилғи қуйиш шохобчаси вазифасини ўтайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter