ОТМлар квоталарни мустақил белгилайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Президент олий таълим тизимини ривожлантириш масалаларига тўхталиб, ОТМда таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишлар янада кучайтирилишини айтиб ўтди.
Жумладан, ёшларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имконияти берилади.
Олий таълим муассасаларига, реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизими жорий этилади.
2019 йилда абитуриентларни ОТМ билан қамраб олиш 20 фоизга оширилади. Келаси йилларда бу рақам ошириб борилади.
Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter