Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-онасиз қолган 43 нафар вояга етмаган бола хориждан олиб келинди – Омбудсман

Ота-онасиз қолган 43 нафар вояга етмаган бола хориждан олиб келинди – Омбудсман

2022 йил давомида Россиядан 37 нафар, Қозоғистондан 4 нафар, Туркиядан 2 нафар вояга етмаганлар, жами 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил мабойнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида жами 696 та мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатлар Омбудсман ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан тўлиқ назоратга олинган. 374 та мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилган. Жумладан, 64 та мурожаатлар қаноатлантирилган, 310 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Алимент олиш ҳуқуқига доир 29 та мурожаат бўйича 2022 йил давомида Бош прокуратура томонидан 71 нафар тарбияланувчиларга ота-оналаридан 389,3 млн сўм алимент ундириб берилиши таъминланган.

Шунингдек, 2021-2022 йилларда жами ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган 21 та болалар муассасаси фаолияти тугатилди.

Республика бўйича жами 139 та оилавий болалар уйлари ташкил этилган бўлиб, уларда 822 нафар болалар тарбияланмоқда.

Ўзбекистоннинг болалар ва аёлларни низоли ҳудудлардан олиб келиш ва уларни жамиятга мослаштириш бўйича тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Ушбу тажрибани ўрганиш мақсадида мамлакатга Қирғизистон, Турманистон, Мальдив Республикаларининг делегациялари ташриф буюрди.

Йил давомида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси Бола ҳуқуқлари бўйича вакиллари томонидан 15 та мурожаат қабул қилиниб, барчаси ижобий ҳал этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг