Осиё ўйинларида 232 нафар спортчимиз қатнашади

Жорий йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Мусобақада 232 нафар атлетимиз спортнинг 30 тури бўйича ғолиблик учун баҳслашади.
Бугун, 7 август куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларни расмий кузатиш маросими ўтказилди.

Маросим доирасида Ўзбекистон спорт делегацияси учун янги либослар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ушбу спорт экипировкалар Хитойнинг «QIERTE Co.Ltd» компанияси «PRES-JOG» бренди томонидан тақдим этилди.
XVIII ёзги Осиё ўйинларининг очилиш маросимида бокс бўйича Осиё чемпиони Исроил Мадримов Ўзбекистон делегациясининг байроқдори бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter