Осиё ўйинлари. Академик эшкак эшишда яна икки медал қўлга киритилди
Индонезияда Осиё ўйинларининг академик эшкак эшиш спорти бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари баҳсларда иштирок этаётгани ва 2000 метр масофага жуфтлик баҳсларида жамоамиз олтин медалга эга чиқишгани ҳақида хабар бергандик.
Яна бир жуфтлигимиз: Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев финалда маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва кумуш медалга сазовор бўлишди.
Шунингдек, академик эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсларида қатнашган ҳамюртларимиз финалда учинчи натижани қайд этишиб, бронза медалини ҳам қўлга киритишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter